Бухорода ов қуролини ноқонуний олиб юрган уч эркак ушланди

Бухоро вилоятида ов қуролини отишга шай ҳолатда олиб юрган уч эркак ушланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

хабарда айтилишича, вилоят бўйлаб кундузги ва тунги кучайтирилган назорат рейд тадбирлари амалга оширилмоқда.

Бухоро вилояти Экология бошқармаси инспекторлари ҳамда Жондор туман инспекторлари  томонидан чўл ҳудудларида ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 3 нафар фуқаро ўзига тегишли бўлган ов қуролини отишга шай ҳолатда олиб юргани аниқланди.

Реклама на Unews

Ушбу ҳолат юзасидан 3 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баёнмома расмийлаштирилиб, уларнинг ҳар бирига 1700 000 сўмдан жарима белгиланди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring