Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, шимолда баъзи жойларда қор ёғади. Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади).

    Баъзи жойларда туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ, шимолда 2-7° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-5° илиқ бўлади.

Реклама на Unews

Тоғли ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларда туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring