Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади
361 23-01-2024 0 O'zimizda“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13-15° илиқ бўлади.
Реклама на Unews
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.