Бугун Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида қор ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

 Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан бироз қор ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 1-3° илиқ бўлади.

Реклама на Unews

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° совуқ бўлади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring