Бугун Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида қор ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қор ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

     Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Ҳарорат 6-11° совуқ, шимолда 10-15° совуқ бўлади.

    Пойтахтимизда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 9-11° совуқ бўлади.

Реклама на Unews

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° совуқ бўлади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring