Бугун Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёмғир ёғади
218 03-04-2024 0 O'zimizdaЎзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20° бўлади.
Пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-17° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёгингарчилик (ёмгир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3-8° илиқ бўлади.
Реклама на Unews
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.