Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 40 даражагача кўтарилади
885 03-06-2023 0 O'zimizda“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 34-39° бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 35-37° бўлади.
Тоғли ҳудудларда куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларининг тоғли худудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-27° бўлади.
Реклама на Unews
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.