Бугун Тошкентда WBC ташкилотининг 61-Конвенцияси ўз ишини бошлайди

Бугун Тошкентда WBC ташкилотининг 61-Конвенцияси ўз ишини бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, Ўзбекистонда WBC ташкил этилганлигининг 60 йиллиги ҳам нишонланади. Шу кунгача Конвенция Мексикадан ташқари АҚШ, Европа мамлакатларида ташкил этилган. МДҲ мамлакатлари орасида Боку (Озарбайжон) ва Москва (Россия) шаҳарлари ҳам ушбу тадбирга мезбонлик қилган. Осиё давлатлари орасида Таиланд, Япония ҳам WBC конвенциясини қабул қилган. Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон биринчи бўлиб бундай тадбирда мезбонлик қилмоқда.  

WBC 61-конвенцияси кун тартибидан таълим, допинг, ҳакамлик, халқаро муносабатлар, бокс қоидалари, рейтинглар, чемпионлик камарлари, хайрия ва жамоат ташаббуслари каби бир нечта масалалар бўйича йиғишлар ўтказилиши ўрин олган. Бугун соат 10:00да пойтахтмиздаги "Hilton" меҳмонхонасида Конвенция ўз ишини бошлайди. Тадбир якунланиши билан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ҳам ўтказилади.  

Реклама на Unews

Маълумот учун, 17 ноябрь куни муҳташам "Ҳумо Арена"да катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади. Ушбу турнир Ўзбекистоннинг LIFТ промоутерлик компанияси томонидан ташкил этиляпти. Оқшомнинг марказий жанги супероғир вазнда ўтказилиб, унда ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилади.  

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring