Бугун ҳам Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида ёмғир ёғади

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

    Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

Пойтахтда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 6-8° илиқ бўлади.

Реклама на Unews

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring