Бугун ҳам Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёғингарчилик давом этади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундузи Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.

  Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ, шимолда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтда вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-4° илиқ бўлади.

Реклама на Unews

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3° совуқ-2° илик бўлади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring