Бош вазирга камчиликлар қайд этилган 18 та туман ва шаҳар ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди

Аввал хабар берганимиздек, айни пайтда Президент раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда қатор ҳудуд ва тармоқларда ишга туширилган корхоналар ва ускуналар экспорт натижасига таъсир кўрсатмаганига аниқ мисоллар келтирилди.

Лойиҳалар самарадорлиги устидан етарли назорат олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Реклама на Unews

Эндиликда ҳар бир вазир ўринбосари, бошқарма бошлиғи ва вазирлик ходимига корхоналарда иш ўрни яратиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича мақсадли кўрсаткичлар жорий этилиши белгиланди.

Электротехника, қурилиш материаллари, тўқимачилик, озиқ-овқат, фармацевтика, чарм, парранда, заргарлик, ипак, мебель тармоқларида ишламаётган корхоналар, бекор турган ускуналарни тўлиқ қувватда ишлашига кўмаклашиш муҳим экани таъкидланди.

Ўтган йили 5 та - балиқчилик, паррандачилик, заргарлик, асаларичилик, ипакчилик тармоқларида хорижий инвестицияни жалб қилиш ишлари энг суст даражада бўлгани кўрсатиб ўтилди.

Реклама на Unews

Хорижий инвестициялар ҳажми 2023 йилда 1,6 баробар ўсган бўлса-да, энг катта салоҳиятга эга Самарқанд ва Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич имкониятга яраша бўлмади.

Шунингдек, 12 та туман ва шаҳарда ўзлаштирилган жами инвестициялар ўтган йилга нисбатан камайган.

Ёки, 6 та туман ва шаҳарда ўзлаштирилган инвестиция 10 миллион долларга ҳам етмаган.

Масалан, Шофиркон, Янгиобод, Нуробод, Пахтачи, Фурқат ва Хива тумани ҳокимларига консалтинг компаниялар томонидан 800 миллион долларлик 241 та тайёр инвестиция лойиҳа таклифлари ишлаб берилган бўлса-да, ҳокимлар тайёр лойиҳаларга ҳам инвестор топмаган.

Бош вазирга ушбу камчиликлар қайд этилган 18 та туман ва шаҳар ҳокимларининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.

 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring