БМТ Хавфсизлик Кенгаши биринчи марта Ғазода ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Рамазон ойида Ғазода зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюция лойиҳасини қабул қилди, бу эса доимий ва барқарор оташкесимга олиб келиши мумкин.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 15 аъзоси доимий бўлмаган аъзолар Жазоир, Эквадор, Гаяна, Япония, Мальта, Мозамбик, Жанубий Корея, Серра-Леоне, Словения ва Швейцария томонидан ишлаб чиқилган резолюция лойиҳасига овоз берди.

Қарор лойиҳаси 14 та ёқлаб, 1 нафар бетараф овоз билан қабул қилинди. АҚШ овоз беришда бетараф қолди.

Реклама на Unews

Узоқ давом этган музокаралардан сўнг резолюция лойиҳасида “доимий ўт очишни тўхтатиш” ибораси келишиб олинди. Охирги дақиқада АҚШ делегацияси резолюция лойиҳаси матнига “доимий” сўзини “ноаниқ” сўзи билан алмаштириб, ўзгартириш киритишни сўради. Тахминларга кўра, АҚШ шу йўл билан ўт очишни тўхтатиш жараёнига мослашувчанликни қўшган.

Россия томонидан таклиф қилинган, овоз беришдан олдин матнни асл шаклига ўзгартирган тузатишга Қўшма Штатлар вето қўйди.

Таъкидлаш жоизки, 7 октябрдан кейин БМТ Хавфсизлик Кенгаши илк бор Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилувчи резолюцияни қабул қилди.

Реклама на Unews

Резолюцияда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Фаластин масаласида шу пайтгача қабул қилинган резолюциялари эслатилиб, барча томонлар халқаро ҳуқуқ, халқаро гуманитар ҳуқуқ ва халқаро инсон ҳуқуқлари қонунларига риоя қилишга мажбур экани таъкидланади.

Резолюцияда тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига қилинган ҳужумлар ҳамда барча террорчилик ҳаракатлари қораланган ва асирларни олиш халқаро ҳуқуқ нормаларининг бузилиши экани қайд этилган.

Резолюцияда Ғазо секторидаги оғир гуманитар вазиятдан чуқур хавотир билдирилган ҳамда Миср, Қатар ва Қўшма Штатлар томонидан олиб борилаётган дипломатик саъй-ҳаракатлар юқори баҳоланган.

Резолюцияда “Рамазон ойида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, бу барча томонидан ҳурмат қилиниши ҳамда доимий ва барқарор ўт очишни тўхтатишга, шунингдек, барча гаровга олинганларни зудлик билан ва сўзсиз озод қилишга” чақирилиб, инсонпарварлик ва тиббий ёрдамдан фойдаланишни талаб қилинган. 

Резолюция томонларни асирга олинганларга нисбатан халқаро ҳуқуқ доирасидаги мажбуриятларини бажаришга чақиради.

Резолюцияда Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни зудлик билан ошириш муҳимлиги таъкидланади ва тинч аҳоли ҳимояси йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш ва зарур инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш талаб этилади.

Қарорда вазият яқиндан кузатилиши таъкидланган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring