Блогер Эмине Караманова 7,5 йилга қамалди

Шу йилнинг баҳор ойларида блогерлик фаолиятига алоқадор бўлмаган иш буйича ижтмойи  тармоқ фаоли Эмине-Лемара Мирзааҳмедова ҳибсга олинган эди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди аппеляция судлов ҳайъатининг 13 декбрь кунги суд мажлисида Эмине Караманова (Ленара Мираахмедова)га нисбатан қуйи инстанция судининг 7,5 йиллик қамоқ жазоси ўзгаришсиз қолдирилди. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон.Ташанов маълум қилди.

47 ёшли блогер Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139- (Туҳмат), 140- (Ҳақорат) ва 165- (Товламачилик) моддалари билан айбланган.

Реклама на Unews

Тергов органи томонидан блогерга қўйилган ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растарата қилиш йўли билан талон-тарож қилиш) ва 228- (Ҳужжатларни қалбакилаштириш) айби унинг зиммасидан чиқариб ташланган.

Товламачилик эпизоди бўйича жабрланувчи Янгийўл тумани ҳокимлиги мутасаддисидир.

Блогер жазо муддатини умумий тартибдаги колонияда ўтайди.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring