Бир қатор ёш футболчиларга «Келажак бунёдкори» медали топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган бир гуруҳ ёшларимиз қатори футбол бўйича ёшлар ва олимпия терма жамоаси аъзолари Аббосбек Файзуллаев, Абдуқодир Ҳусанов ҳамда Умарали Раҳмоналиев мустақиллик байрами арафасида «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган эди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбари Абдусалом Азизов умидли ёш футболчиларимизга ушбу мукофотларни тантанали топширди.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring