Баҳодир Жалолов Конкабаевдан бошқа рақибини ҳис қилмаяпти – Мирзагали Айтжонов

Бокс бўйича Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Мирзагали Айтжонов оғир вазндаги боксчилар Қамшибек Конкабаев ва ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов ўртасидаги қарама-қаршилик ҳақида фикр билдирди.

“Осиё ўйинларида Конкабаев ўзи таниган боксчи Баҳодир Жалоловга қарши рингга чиқди. Айтиш мумкинки, у жуда яхши жанг қилди. Қамшибекнинг ўзи жангдан кейин берган интервьюсида ўзи кўрсатган боксдан кўнгли тўлганини айтди. У чемпион бўлмади, лекин Олимпиадага лицензия олди”, дейди Айтжонов.

Шунингдек, Айтжонов ҳаваскор боксда Қамшибек Жалоловнинг энг жиддий рақибларидан бири эканлигини айтиб ўтди.

Реклама на Unews

“Қамшибек ўз вазн тоифасида дунёнинг энг кучли боксчиларидан бири. Жалолов буни билади ва уни ҳурмат қилади. Баҳодир Конкабаевдан бошқа рақибини ҳис қилмаяпти. Ишончим комилки, иккаласи ҳам Париждаги Олимпиадага пухта тайёргарлик кўради”, дейди мутахасcис.

Маълумот учун, Осиё ўйинларининг 92 кг дан юқори вазн тоифасидаги финалда Конкабаев ўзининг асосий рақиби Баҳодир Жалолов билан жанг ўтказиб, унга 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring