Асли ўзбекистонлик бизнесмен Роналдуга 1,5 млрд сўмлик соат совға қилди (фото)

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду Саудия Арабистонида Jacob&Co соатлар бутики очилишида 105 минг евролик (1 миллиард 315 миллион сўм) ушбу аксессуар билан тақдирланди.

Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.

Роналдуга совға қилинган соатда футболчининг сурати бор. Шунингдек, у 26 та оқ олмос билан безатилган.

Реклама на Unews

Компания Роналдунинг фаолиятидаги энг яхши лаҳзаларни акс эттирувчи янги коллекцияни тақдим этишни режалаштирмоқда.

Тўпламдаги энг қиммат соат 131 минг евро туради.

Реклама на Unews

Маълумот учун, Jacob&Co бренди эгаси асли ўзбекистонлик бўлган Ёқуб Арабовдир. У 1965 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Кўпгина машҳур шахслар ва шоу-бизнес вакиллари Jacob&Co брендининг доимий мижози ҳисобланади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring