Асал Шодиева оғир жудоликка учради

11 декабрь куни таниқли кино актрисаси Асал Шодиеванинг отаси вафот этди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

“Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги таниқли киноактриса Асал Шодиевага падари бузруквори Омон отанинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Марҳумнинг охиратлари обод бўлсин”, — дейилади хабарда.

Асал Шодиева “Жаноб ҳеч ким” фильмидаги образи билан томошабинлар эътиборини қозонган. У турли йилларда “Ҳай, ҳай қизалоқ”, “Танго ёхуд адашган совчилар”, “Уйланиш”, “Учар қиз”, “Мажнун”, “Исломхўжа” каби фильмларда роллар ижро этган. Асал Шодиева шунингдек бир нечта муаллифлик қўшиқларини ҳам мухлислари эътиборига ҳавола этган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring