ҲАМАС ўз етакчиларидан биридан айрилди

Исроилнинг зарбаси натижасида ҲАМАС етакчиларидан бири ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ўтган ҳафтада Исроил ҳарбийлари ҲАМАС гуруҳининг етакчиларидан бири Марван Иссани ўлдирганини маълум қилди. Исроил аввалроқ Исса Ғазо секторидаги зарба нишони бўлганини даъво қилган, бироқ унинг ўлимини тасдиқламаганди.

«Ҳамас ташкилотидаги учинчи одам Марван Исса ўтган ҳафта Исроил ҳужуми вақтида ҳалок бўлган. Қолган етакчи раҳбарлар, эҳтимол, Ҳамас туннеллари тармоғида яширингандирлар, аммо уларга ҳам навбат келади», — деган Салливан брифинг чоғида.

Реклама на Unews

Ҳамас расмийлари Иссанинг ўлими ҳақидаги хабарларга изоҳ бермади.

11 март куни Исроил ҳарбийлари Ғазо марказидаги Нусайрат қочқинлар лагери яқинидаги ер ости мажмуасига ҳаво ҳужуми уюштиргани, Исса нишонга олинганини маълум қилганди.

Исса Ҳамаснинг ҳарбийлаштирилган қаноти — Ал-Қассам бригадаларини бошқарадиган Муҳаммад Деифнинг ўринбосари эди.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring