Ҳайит куни метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин бошланади

“Рамазон Ҳайити” айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда пойтахт метрополитени матбуот хизмати хабар қилди.

Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунларида (11,12,14 апрель) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвалда ва 13 апрель санасида эса, одатий иш кунлари учун белгиланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.

#метро  #график  #пойтахт

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring