Афғонистонда қизлар мактаблари ва университетларини қайта очишга ҳаракат қилинмоқда - ЗАфғонистонда қизлар мактаблари ва университетларини қайта очишга ҳаракат қилинмоқда - Забиҳуллоҳ Мужоҳидабиҳуллоҳ Мужоҳид

“Толибон” ҳукумати матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг матбуотга айтишича, қизлар мактаблари ва университетларини қайта очишга ҳаракат қилинмоқда.

Мужоҳид қизларнинг таълим олиши ҳақида аниқ ҳеч нарса демаган бўлса-да, “Толибон” ҳукумати афғон халқининг хоҳиш-истакларига эътибор беришини қўшимча қилди.

“Сай-ҳаракатлар давом этаётганидан хабардормиз, лекин иш қаерга етгани ҳақида ҳеч нарса дея олмаймиз, чунки бу масала вазирликларга тегишли, агар олдинга силжиш бўлса ва қадамлар қўйилса, вазирликлар ОАВга хабар беради”, — деди у.

Реклама на Unews

Аввалроқ БМТ Халқаро жамғармаси ЮНИСЕФ афғон қизлари учун яқин орада университет ва мактаблар очилмаслигини маълум қилганди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring