Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Шерзод Миржалилович Рабиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Ш. Рабиев 1984-йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005-йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Шерзод Рабиев шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Реклама на Unews

 

Адлия вазирлиги жамоаси Ш. Рабиевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этади. Унинг келгуси ишларида муваффақият тилайди.

Маълумот учун: адлия вазири ўринбосарлари Актам Мухаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифаларидан озод этилди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring