5 январь куни жойларда ҳаво ҳарорати +15 даражагача юқорилайди

Бугун кундузи республика бўйча ёғингарчилик кутилмайди, фақат куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° илиқ бўлади.
Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11-13° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат баланд тоғларда қор ёғиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring