⚡️2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
512 23-12-2023 0 O'zimizda“2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–213-сон, 22.12.2023 й.) қабул қилинди.
Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
Реклама на Unews
барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
11 апрель – пайшанба;
18 июнь – сешанба;
Реклама на Unews
3 сентябрь – сешанба;
31 декабрь – сешанба.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
2 январь – сешанба;
23 март – шанба;
12 апрель – жума;
31 август – шанба;
30 декабрь – душанба.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.