14 март куни қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 14 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Ғарбдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, баъзи туманларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Реклама на Unews

Тошкент, СамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, баъзи туманларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, баъзи туманларда қорга айланиши, туман тушиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги сониясига 15-18 метргача кучайиши, бу кучайиш баъзи туманларда сониясига 20-23 метргача тезлашиши мумкин. Кечаси 0-5, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

Реклама на Unews

Диққат!

Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади. Тоғли туманларда қор кўчиши хавфи бор.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring