1,1 миллион фаластинлик очарчилик хавфи остида — БМТ

Ғазо секторидаги камида 1,1 миллион киши озиқ-овқат заҳираларини тугатган ва ҳалокатли очарчилик хавфи остида қолган. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Нью-Йоркда Ғазо масаласи бўйича матбуот билан учрашувда айтиб ўтди.

Гутерришнинг айтишича, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари фикрича, Ғазо шимолида очарчилик муқаррар.

“Ғазодаги барча фаластинликларнинг ярмидан кўпи, 1,1 миллион киши озиқ-овқат захираларини тўлиқ тугатди ва бу ҳалокатли очарчиликка таҳдид солмоқда. Хабарларга кўра, Ғазодаги фаластинликлар даҳшатли ғазаб ва азоб-уқубатларни бошдан кечирмоқда”, — деди у.

Реклама на Unews

Шу билан бирга, Гутерриш бу бутунлай сунъий офат эканлигини ва уни тўхтатиш мумкинлигини таъкидлади.

“Исроил ҳукуматини Ғазога инсонпарварлик юкларининг тўлиқ ва тўсиқсиз етказилишини таъминлашга, халқаро ҳамжамиятни эса инсонпарварлик саъй-ҳаракатларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга чақираман”, — дея хулоса қилди Гутерриш.

Аввалроқ Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Хосеп Боррел Ғазо секторининг минглаб аҳолиси учун очлик аллақачон ҳақиқатга айланганини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, анклав билан чегарада бир неча ой давом этадиган озиқ-овқат заҳиралари тўпланган, бироқ сиёсий сабабларга кўра ёрдам анклавга етиб бормаяпти.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring