Жиззахдаги боғчада вафот этган 3 яшар болакай ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Бир неча кун аввал Жиззах вилояти Дўстлик туманида жойлашган оилавий МТТларининг бирида тарбияланувчи бола вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. 

Бош прокуратура Матбуот хизмати Ҳаёт Шамсуддинов ҳолат ҳақида darakchi.uz'га қўшимча маълумот берди.

"Жорий йилнинг 15 февраль куни соат 09:00 ларда Дўстлик туманида жойлашган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари назоратсиз қолдириши оқибатида, 3 нафар вояга етмаган бола мактабгача таълим ташкилоти ҳовлисидан чиқиб кетган.

Реклама на Unews

Шундан сўнг, шу куни соат 13:00 ларда 1 нафар вояга етмаган 2021 йилда туғилган қиз нодавлат мактабгача таълим ташкилотидан тахминан 1 км. узоқликдаги фермер хўжалиги дала майдонидан оқиб ўтувчи ариқдаги сув ичидан вафот этган ҳолда топилган.

Қайд этилган ҳолатларда Жиноят кодексининг 192-11  (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 207 (Мансабга совуққонлик билан қараш)-моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлигини, ҳолат бўйича бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб қонуний тўхтамга келиб бўлмаслигини инобатга олиб, жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмокда" дейилади хабарда. 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring