Ўзбекистонликнинг Россияда уй шароитида туғилган икки қизчаси қарамоқсиз қолди

Россия Федерациясида Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг икки нафар вояга етмаган ва ота-она қарамоғисиз қолган болалари ҳақида Интернет тармоғида видео жойлаштирилди.

Ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизматининг расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида рўйхатда турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.И. 2010 йилда Россия Федерациясининг Москва шаҳрига жўнаб кетган.

Реклама на Unews

«Унинг 2015 йил ҳамда 2017 йилларда туғилган вояга етмаган икки нафар қизлари ҳам уй шароитида дунёга келган бўлиб, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ, бу эса ўз навбатида уларни дарҳол Ўзбекистон Республикасига қайтариш имкониятини қийинлаштиради. М.И. болалларни ўзбекистонлик ватандоши Ж.А. (Сурхондарё вилоятида рўйхатда турувчи)га ташлаб, номаълум йўналишда ғойиб бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, фуқаро М.И. Татаристон Республикаси тергов изоляторида сақланмоқда», дейилади расмий хабарда.

Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси билан ҳамкорликда вояга етмаган болаларни Россия ҳудудида уйда туғилганлик ҳолатини расмийлаштириш ва уларга шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш чоралари кўрилмоқда.

Реклама на Unews

Болаларга ёрдам кўрсатиш ва уларни Ўзбекистон Республикасига қайтариш мақсадида Агентликнинг масъул ходимлари бириктирилиб, мазкур ҳолатнинг келиб чиқиши ва уни бартараф этиш юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring