Ўзбекистонда 21 февралдан ёғингарчилик тўхтайди

“Ўзгидромет” жорий ҳафтада Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум қилишича, ушбу ҳафта давомида ҳаво ҳарорати асосан кечалари 3-8 даража совуқ, шимолда 7-12 даража совуқ, баъзи жойларда 16 даража совуққача, кундуз кунлари 19-20 февралда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 21-23 февралда 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.

Бугун кундузи кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Реклама на Unews

Эртага 20 февралда Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида бироз қор ёғиши мумкин.

21-23 февраль кунлари асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Йўлларда яхмалак кузатилади. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.

Реклама на Unews

Пойтахтда: бугун кундузи, шунингдек 20 февралда кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан қор ёғади. 21-23 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 19-20 февралда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, 21-23 февралда 0-5 даража илиқ бўлади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring