Трампнинг осмонўпар бинолари мусодара қилиниши мумкин

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 355 миллион доллар жарима тўламаса, унинг активлари, жумладан осмонўпар бинолари мусодара қилиниши мумкин. Бу ҳақда Нью-Йорк бош прокурори Летитиа Жеймс маълум қилгани ҳақида хабар бермоқда Zamon.uz.

“Агар унинг жаримани тўлаш учун маблағи бўлмаса, биз қонуний механизмларни ишга туширамиз ва судьядан унинг активларини мусодара қилишни сўраймиз”, — деган бош прокурор.

16 февраль куни Нью-Йорк суди Трампни фуқаролик фирибгарлиги бўйича айбдор деб топди. Ҳокимият сиёсатчи ва унинг кўчмас мулк компаниясига 355 миллион доллар жарима тўлашни маълум қилган. Бундан ташқари, Трампга Нью-Йоркда рўйхатдан ўтган ҳар қандай корпорацияда директор ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгаллаши уч йилга тақиқланган.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring