Тошкентда мактаб ўқувчилари ўзаро жанжаллашди. Жароҳатланганлар бор

Жорий йилнинг 23 май куни тахминан соат 11.00 ларда Чилонзор туманида жойлашган мактаблардан бирининг олдида 10-синф ўқувчилари ўзаро жанжаллашди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ хабар берди.

Маълум қилинишича, 2006 йилда туғилган А.Х. ва Д.Ў. шу мактабнинг 9-синф ўқувчилари: 2007 йилда туғилган Ш.Э. ва И.Т.лар билан ўзаро келиб чиққан келишмовчилик сабабли жанжаллашган. Жанжал натижадасида Ш.Э. ва И.Т.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Ўтказилган суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, Ш.Э. ва И.Т.ларга соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.   

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring