Тошкент метрополитенининг Навоий бекатида поезд тўхтаб қолди (видео)

Ижтимоий тармоқларда "Метрода яна носозлик" сарлавҳаси билан видеолар тарқалди. Унда ёзилишича соат 9 лар атрофида Тошкент метрополитенининг Навоий бекатида поезд тўхтаб қолган. “Тошкент метрополитени” ДУК ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Маълум қилинишича, бугун, 13 ноябр куни соат тахминан 09:15 лар атрофида Ўзбекистон йўналишининг Алишер Навоий бекатидан ҳаракатланишни бошлаган 40-сонли ҳаракат таркибида техник носозлик ҳолати кузатилган ва бунинг натижасида ушбу ҳаракат таркиби тоннелнинг кириш қисмида 15 дақиқа вақт давомида тўхтатилган.

Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик ва йўналишда белгиланган ҳаракат жадвали бузилмаслигини олдини олиш мақсадида, ортидаги 39-сонли ҳаракат таркиби орқали тиркамага олиниб, ҳаракат таркиби текширув йўлагига олиб борилган.

Реклама на Unews

 

Ҳозирги вақтда йўналишдаги барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring