Толибон Эронга уруш эълон қилди

Толибон Эронга уруш эълон қилиб, Эрон чегара постини эгаллаб олган, дея ёзмоқда "Замон.уз". 

“Биз Эрон билан Америкадан кўра кўпроқ ғайрат билан курашамиз. Раҳбарларимиз жиҳодга рухсат берса, биз тез орада Эронни забт этамиз”, — дейди Толибон вакиллари.

Шунингдек, Толибон Эрон провокацияларини тўхтатмаса, бир неча кун ичида Теҳронни қўлга киритишга ваъда бермоқда.

Реклама на Unews

 

Можаронинг сабаби сифатида икки давлат чегарасидаги баҳсли ҳудуд, яъни сув ҳавзалари жойлашган ҳудуд бўйича юзага келган муаммо кўрсатилмоқда. Ҳар икки томон бир-бирини можарони кучайтиришда айблади.

Афғонистонда толиблар икки давлат ҳарбийлари ҳалок бўлганини, қурбонлар ҳам борлигини, уларнинг сони аниқ эмаслигини айтишди.

Эроннинг маълум қилишича, икки чегарачи ҳалок бўлган, маҳаллий матбуот эса уч нафар қурбон бўлганини қайд этмоқда.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring