Сурхондарёда икки қаватли савдо дўкони ёниб кетди
915 31-05-2023 0 O'zimizdaСурхондарё вилояти Шўрчи туманида икки қаватли аралаш моллар савдо дўконида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.
Бугун, 31 май куни соат 05:11 да Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласида жойлашган икки қаватли аралаш моллар савдо дўконининг 2-қаватининг 85 кв метр майдонида ёнғин содир бўлган ва бинонинг шифт қисми ёнган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари соат 05:14 да етиб бориб, ёнғин соат 06:40 да батамом ўчирилган.
Ёнғин қутқарувчиларининг сай-ҳаракатлари натижасида бинонинг 1-қавати ҳамда 200 кв метр жойи сақлаб қолинган. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар органлари масъуллари ва бошқа мутасаддилар етиб борган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Реклама на Unews
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида кафелардан бири ёниб кетганди.
Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.