Самарқандда ИИО ходими ва фуқаролар ўртасида жанжал содир бўлди (видео)

Самарқандда фуқаролар ва ИИО ходимлари ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. 

Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИб Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Жорий йилнинг 20 ноябрь соат 19:30 атрофида Самарқанд шаҳар "Бунёд" маҳалласида яшовчи фуқаро М.Р. "102" операторига қўнғироқ қилиб, яшаш хонадонида жанжал бўлаётганлигини маълум қилиб, профилактика инспекторини юборишни сўраган.

Реклама на Unews

Шунга кўра, Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ 6-сон ИИБ профилактика инспектори фуқаронинг яшаш хонадонига борганида, муқаддам ЖКнинг бир неча моддалари билан судланган фуқаролар М.Р. унинг опаси, турмуш ўртоғи ва укаси ўзаро жанжаллашаётганлигини кўриб, уларни ажратиб, жанжалга чек қўйиш жараёнида, фуқаролар профилактика инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, уни турли жойларига уриб тан жароҳати етказиб, профилактика инспекторига тегишли бўлган транспорт воситасининг олд ойнасини синдириб моддий зарар етказишган.

Воқеа жойи тегишли тартибда кўздан кечирилиб, фуқароларга нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring