Россия бензин экспортини қисқартирмоқчи

Россия ҳукумати биржа савдоларида нархлар ошиши сабабли бензин экспортини қисқартиришни кўриб чиқмоқда.

Таъминотнинг чекланиши Россиядан тўрт ой ичида 327,8 миллион литр бензинни ҳар литри учун 4579 сўмдан импорт қилган Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин. Бу ҳақда Россия энергетика вазири Николай Шулгинов маълум қилди, дея хабар бермоқда "Zamon.uz".

Reuters агентлиги яқинда танқисликнинг олдини олиш учун Россия ҳукумати экспортга тақиқ қўйиш ва товар биржасида бензинни мажбурий сотиш ҳажмини ошириш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган. Бироқ вазирнинг айтишича, фақат экспортни қисқартириш масаласи муҳокама қилинмоқда. Унинг қўшимча қилишича, Энергетика вазирлиги тез орада ёқилғи бозоридаги вазиятни баҳолайди ва бензин ва дизель ёнилғиси экспортини чеклаш бўйича таклифлар киритади.

Реклама на Unews

"Биз ’тақиқ‘ сўзини ишлатмаяпмиз, балки чекловлар ҳақида гапиряпмиз. Энергетика вазирлиги компанияларимизга етказиб беришни кўпайтириш ва экспортни камайтириш бўйича тавсиялар беради, лекин тақиқ эмас. Чакана нархлар ҳозирда барқарор ва биз ёнилғи қуйиш шохобчаларининг ялпи маржаси юқори даражада қолаётганини кўриб турибмиз, шунинг учун чакана савдода бундай ўзгариш бўлиши кутилмаяпти", — деди Шульгинов. 

Бундан ташқари,"РБК" хабарига кўра, Россияда биржа савдоларида бензин нархи бир неча ойдан бери ошиб бормоқда. Май ойида Россиянинг Европа қисмида Аи-95 бензинининг биржа нархи бир неча марта рекордларни янгилади. Охирги тарихий рекорд 17 май куни бир тонна учун 61 409 рубль (768 доллар) ўрнатилди. Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг нашрга маълум қилишича, Аи-95 биржа нархларининг ошиши чакана савдода бензин нархига жиддий таъсир кўрсатмайди: нефтни қайта ишлаш заводидаги таъмирлаш мавсуми олдидан ёнилғи захиралари яратилган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring