Расман! Ўзбекистонда дизель 15 фоизга арзонлашди

Жорий йил 12 февраль куни Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган кенгайтирилган видеоселектор йиғилишида “Ўзбекнефтгаз” АЖга биржа савдоларига қўйилаётган дизел ёнилғиси нархини 15 фоизга пасайтириш бўйича кўрсатмалар берилган эди.

Жамият томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни иқтисодий ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро заводида синтетик дизел ёнилғиси компонентини компаундлаш орқали ишлаб чиқарилган дизел ёнилғисининг нархлари ЭКО дизел ёнилғиси нархига нисбатан 15 фоизга арзонлаштирилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, бугун, 19 февралдан Жамиятга қарашли барча нефт база омборларидан YEVRO-5 SSDF русумли дизел ёнилғиси бир тоннаси 11 608 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштирилди.

Реклама на Unews

 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring