Қозоғистонда 64 нафар ўзбекистонлик йўлда қолиб кетди

Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди, улардан 17 нафари болалар. 

Вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, 15 февраль куни “Астана-Челябинск” йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси «Жақси-Есил-Бузилиқ» йўлидаги Жақси қишлоғи яқинида бузилиб қолган.

“Жақси тумани қутқарувчилари Аяз Мақашев ва Сайлаубек Қазжимуратов зудлик билан чақирув жойига етиб боришди. Улар бузилган автобусда бўлган 64 нафар йўловчини (шундан 17 нафари бола) Жақси қишлоғидаги 1-сонли ўрта мактабда жойлашган исиниш жойига олиб кетишди. Йўловчилар тиббий ёрдамга муҳтож бўлмаган”, – дейилади агентлик хабарида.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring