Қизиқчи Ортиқ Султонов янги лавозимга тайинланди

Қизиқчи, санъатшунослик фанлари номзоди Ортиқ Султонов "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси Самарқанд вилоят бўлимига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Ушбу тайинловга қадар Ортиқ Султонов Самарқанд шаҳар маданият бўлими раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Ортиқ Султонов дастлабки меҳнат фаолиятини Самарқанд вилояти мусиқали драма театри актёри сифатида бошлаган. Шунингдек, у вилоят телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар”, “Ўзбекистон” телеканалларида режиссёр бўлган.

Реклама на Unews

 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring