Қатор ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Жорий йил 23-29 феврал кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг бир қатор тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Жумладан:

  • Қашқадарё вилоятининг Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Қумқўрғон,Сариосиё, Узун туманларида;
  • Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
  • Жиззах вилоятининг Бахмал, Зомин туманларида;
  • Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
  • Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши эҳтимоли бор.

«Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», – дейилади хабарда.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring