Польша 1 июндан бошлаб Россия ва Беларусь юк машиналари учун чегарани ёпади

Польша 1 июндан бошлаб Беларусь ва Россияда рўйхатдан ўтган юк машиналарини Беларусь ҳудудидан олиб киришга тақиқ жорий қилади. Бу ҳақда Польша Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

 

“Польша 1 июндан бошлаб Россия ва Беларусда рўйхатдан ўтган, Беларусь билан чегарани кесиб ўтмоқчи бўлган юк машиналари ва тиркамалар учун ҳаракатланиш тақиқланади”, деб Bloomberg Ички ишлар вазирлиги баёнотидан иқтибос келтирмоқда.

Агентликнинг эслатишича, душанба куни Варшава 365 нафар беларуслик шахсга қарши санкциялар жорий этган.

Реклама на Unews

 

Аввалроқ Россия Давлат думаси Польша автомобиль ташувчиларининг Россия ҳудудидан ўтишини тақиқлашни таклиф қилган эди.

Бундан ташқари, депутатлар Россия Федерацияси ҳукуматига Польша ташувчиларининг автомобилларини Россия нархларида ёқилғи билан тўлдириш имкониятини чеклашни, улар учун ёқилғи нархини Европа Иттифоқи нархлари даражасида белгилашни таклиф қилмоқдалар.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring