Олмаотадаги ёнғинда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлгани айтилди

Бир муддат олдин Олмаотада ётоқхона ёниб кетгани ва ўт ўчирувчилар воқеа жойидан 13 кишининг жасадини топишгани айтилган эди.

Ёнғинда ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритилди.

Уларнинг 4 нафари чет эллик – икки нафари Ўзбекистон фуқароси ва яна икки нафари Россия фуқаролари бўлишган. Қолган 9 киши қозоғистонлик.

Реклама на Unews

Айни пайтда ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring