Нодавлат боғча ва мактабларга лицензия бериш талаблари соддалаштирилади

Нодавлат боғча ва мактабларга лицензия бериш талаблар енгиллаштирилади. Бу тўғрисида Президент фармони (ПФ-79-сон, 26.05.2023 й) имзоланди. Унга кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:

 
  • нодавлат мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил қилишда ўқитувчиларнинг тоифалари ҳамда битта синфда таълим олувчиларнинг максимал сонига қўйилган талаблар енгиллаштирилади;
  • нодавлат мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларига спорт зални уларга ижара ва текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ҳамда белгиланган талабларга жавоб берадиган биноларда ҳам ташкил этишга рухсат этилади;
  • Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини текшириш ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширилади.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring