Наманганда ИИБ ходимлари фуқаролар билан жанжаллашди

Ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари икки нафар фуқарони уриб, қўлига кишан таққани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолатга Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси муносабат билдирди.

Шу йилнинг 27 май куни соат 00:10 да тунги хизматга жалб қилинган Учқўрғон тумани ИИБ профилактика инспекторлари тумандаги “Саноат” маҳалласи, Чинор кўчасида жойлашган компьютер ўйинхонасининг олдидан ўтиб кетаётганда ушбу жойда 10 нафардан ошиқ фуқародан 2 нафари жамоат тартибини ҳамда фуқаролар тинчлигини бузиб жанжал кўтараётганига гувоҳ бўлган.

Ходимлар томонидан йигитларни тартибга чақириш мақсадида мурожаат қилинганда, 1998 йилда туғилган фуқаролар – Б.И. ва Т.Т.лар ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, фаол қаршилик кўрсатиб, ҳуқуқбузарликларини давом эттирган. 

Реклама на Unews

Шу сабабли йигитлар қонуний тартибда туман ИИБга олиб келиниб, уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органи ходимининг қонуний талабини бажармаслик) билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring