Кучли қор сабаб Москва аэропортларида 40 га яқин рейс кечиктирилди, айримлари бекор қилинди

Москванинг Внуково, Домодедово ва Шереметево аэропортларида қор ёғиши сабабли камида 35 рейс кечиктирилди, яна тўртта рейс бекор қилинди.

Бугун, маҳаллий вақт билан соат 07:30 ҳолатига кўра, Внуковога 14 та рейс кечиктирилди, яна учтаси бекор қилинди. Домодедовога 14 та рейс кечиктирилди, яна бири бекор қилинди. Шереметевода еттита рейс кечиктирилди.

Маълум қилинишича, бугун Москвада кун бўйи қор ёғади. Об-ҳаво маркази маълумотларига кўра, пойтахтда кунига 26,5 мм гача ёки ойлик меъёрнинг 50 фоизигача ёғингарчилик бўлиши мумкин. Москва транспорт департаменти трамвайнинг кечикиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантирди. Расмийлар москваликлардан шахсий транспортда саёҳат қилмасликни сўради.

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring