Кисида ўғлини ишдан олишига сабаб бўлган расмлар тарқалди (фото)

Япония Бош вазири Фумио Кисида ўзининг тўнғич ўғли Сётаро Кисидани сиёсий котиблик лавозимидан бўшатишига сабаб бўлган суратлар тарқалди. Бу ҳақда Япониянинг “Bumshun” журнали хабар берди.

Сётаро Кисиданинг ўтган ҳафта чоп этилган бир нечта суратлари оммавий норозиликка сабаб бўлган. Суратлардан кўриниб турибдики, кичик Кисида ўтган йили дўстлари билан Бош вазирнинг расмий қароргоҳида Янги йил кечасини ўтказган. Байрам 2022 йил 30 декабрда бўлиб ўтган.

Реклама на Unews

Суратлардан бирида 32 ёшли Сётаро Кисида бир нечта шериклари билан Бош вазирнинг расмий қароргоҳи қизил гиламида турганини кўриш мумкин. Одатда бу жойда Вазирлар Маҳкамасининг расмий суратлари олинади. Расмда Сётаро Кисиданинг ўзи марказда, яъни Бош вазир ўрнида турган. Бошқа суратда эса у дўстлари билан матбуот анжумани ўтказаётгандек минбарда гавдаланган.

Фумио Кисида ўғлининг хатти-ҳаракати Бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича котиби лавозимини эгаллаган шахсга мос келмаслигини, шунинг учун у ўғлини ўз хатти-ҳаракати учун жавобгарликка тортиш мақсадида ишдан бўшатишга қарор қилганини айтган. Вазирлар Маҳкамаси Матбуот хизмати эса расмий қароргоҳ суиистеъмол қилинмаслиги учун аллақачон чоралар кўрилганини маълум қилган.

Реклама на Unews

Эслатиб ўтамиз, олдин ҳам Япония оммавий ахборот воситалари кичик Кисиданинг бошқа қонунбузарликлари ҳақида хабар берган. У расмий ташрифларда элчихона машиналаридан шахсий саёҳатлари учун фойдаланган.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring