Исроил ХАМАС 27 ноябрь куни озод қиладиган яна 11 нафар гаровга олинганлар рўйхатини олди

Исроил ҳукумати Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати томонидан гаровга олинган ва бугун озод этилиши керак бўлган сўнгги 11 киши рўйхатини олди. Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувнинг дастлабки уч кунида ХАМАС ўғирлаб кетилган 39 кишини аллақачон қўйиб юборган. Фаластин ҳаракати вакиллари сулҳ муддатини узайтириш истагини билдирган ва томонлар бундай узайтириш бўйича музокаралар олиб бораётгани хабар қилинган.

Yedioth Ahronoth нашри ҳам аввалроқ яҳудий давлати ҳарбий раҳбарияти Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режимини тўрт кунлик муддат тугаганидан кейин узайтириш масаласини муҳокама қилаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган эди. Музокаралар ХАМАС вакиллари кўпроқ гаровга олинганларни озод қилиш эвазига сулҳни янада узайтиришга тайёрлигини билдирганидан сўнг бошланди.

Реклама на Unews

22 ноябрь куни ХАМАС вакиллари Миср ва Қатар воситачилигида Исроил билан Ғазо секторида тўрт кунлик гуманитар сулҳ тузиш, гаровга олинган ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришганликларини эълон қилди. Сулҳ 24 ноябрдан кучга кирди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring