"Илгари 7-8 нафардан бола бўлган". Путин россияликдан кўпроқ фарзанд кўришларини сўради

Владимир Путин мамлакат оғир демографик муаммоларга дуч келганини таъкидлаб, кўп фарзандли бўлиш анъаналарига қайтишни маслаҳат берди.

Россия президенти Бутунжаҳон рус халқи кенгаши йиғилишида сўзлаган нутқида "бизнинг бобо-бувиларимиз учун кўп фарзандли бўлиш одат", - дея айтиб ўтди. Унинг айтишича, аввалги авлодларда ҳар бир оилада 7-8 нафар фарзанд бўлган.

Россия раҳбари демографик муаммоларни ҳал қилиш фақат ижтимоий тўловлар ва имтиёзлар кўринишидаги моддий рағбатлантириш билан чекланиб қолмаслигини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, инсоннинг ҳаётий кўрсатмалари муҳимроқдир.

Реклама на Unews

 

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring