Фуқароларни Мексика орқали Америкага юбориш билан шуғулланувчи фирибгар шахс қўлга тушди (видео)

22 ёшли фуқаро ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Самарқанд шаҳрида яшовчи шахс фирибгарлик йўли билан ноқонуний равишда АҚШга жўнатиш ишлари билан шуғулланишини маълум қилган.

У дастлаб Европа орқали Мексикага, у ердан эса АҚШ ҳудудига олиб ўтиш учун 30 минг АҚШ доллари, ҳужжатларни расмийлаштириш учун эса олдиндан 10 минг АҚШ долларини талаб қилганини билдиради.

Самарқанд вилоят ИИБ тезкор-қидирув хизмати жиноят-қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказган тадбир давомида ушбу шахс аризачидан 10 минг доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Реклама на Unews

 

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring