Доллар курси 12 500 сўмдан ошди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,97 сўмга ошиб, 12 508,00  сўмни ташкил қилди.

Евро курси эса 80,30 сўмга кўтарилиб, 13 574,93 сўм этиб белгиланди.

Реклама на Unews

Россия рублининг қиймати 0,82 сўмга тушиб, 134,31 сўмни ташкил этди.

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring