"Док-1 Макс" иши бўйича суд жараёни 1 ойга тўхтатилди

Олий суд матбуот котиби “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан навбатдаги баёнотини берди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар судида биринчи инстанцияда кўрилаётган “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишига алоқадор янги шахслар тергов органи томонидан айбланган. Шу сабабли ва бошқа асосларга мувофиқ суд томонидан 2023 йил 1 декабрь куни Жиноят-процессуал кодексининг 416- ва 417-моддалари тартибида ажрим чиқарилиб, жиноят ишига тегишли айрим ҳужжатлар айбловни тўлдириш ва бошқа шахсларни айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш билан боғлиқ қўшимча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун тергов органига юборилган.

Шу тариқа жиноят ишини кўриш 1 ойлик муддатга тўхтатилди.

Маълумот учун:

Реклама на Unews

416-модда: судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар аниқланганда суднинг ҳаракатлари.

417-модда: жиноий жавобгарликка тортилмаган шахс томонидан жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда суднинг ҳаракатлари. 

 

Реклама на Unews

Eng qaynoq xabarlar bilan TELEGRAM kanalda birinchilarda xabardor bo'ling.


Fikr qoldiring